Академик Ибрагим Мўминовга бағишланган “Фалсафа ва тарихий мерос фидойиси” номли мақоласи чоп этилди. Жорий йилнинг 20 июнида профессор Н.Ҳ.Ҳакимов томонидан “Ўзбекистон тарихи” каналига ҳам Академик Ибрагим Мўминов ҳаёти ва ижоди тўғрисида интерью берилди.

Ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар” кафедраси мудири, ф.ф.д, профессор Н.Ҳ.Ҳакимов томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистонда фалсафа тарихи мактаби ва учинчи ренессанс” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида  ХХ асрда Ўзбекистон фалсафа фани ва тарихнавеслигида янги саҳифалар очган, илмий, назарий, амалий  салоҳиятига кўра жаҳон аҳамиятига эга бўлган  фундаментал асарлар яратган олим, академик Ибрагим Мўминовга бағишланган “Фалсафа ва тарихий мерос фидойиси” номли мақоласи чоп этилди. Жорий йилнинг 20 июнида профессор Н.Ҳ.Ҳакимов томонидан “Ўзбекистон тарихи” каналига ҳам Академик Ибрагим Мўминов ҳаёти ва ижоди тўғрисида интерью берилди.