МОНОГРАФИЯ

Авторлар Назар Ҳакимов, Илҳомиддин Рустамовлар томонидан “Абу Али ибн Сино фалсафий меросининг талабалар ахлоқий маданиятини юксалтиришдаги ўрни” номли монография чоп этилди. Ушбу монография мутафаккир, буюук ватандошимиз, беназир олим Абу Али ибн Сино илмий меросидан талаба ёшлар ахлоқий маданиятини юксалтириш жараёнида фойдаланиш  масалларига бағишланган. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичи кадрлар тайёрлашнинг модернизациялашув жараёни, ватанпарвар, чуқур билимга эга бўлган, ўз касбини мукаммал эгаллаган, юқори малакали ва ахлоқий маданияти юксак мутахасисларга бўлган талабни оширди. Шу мунособат билан мутафаккирлар илмий меросидан олий таълимда, шу жумладан ижтимоий гуманитар, фундаментал фанларни талабаларга ўқитишда фойдаланиш зарурияти вужудга келди. Китоб муаллифлари  мутафаккир Абу Али ибн Сино илмий меросида асосланган, инсон тафаккурини янги билимлар билан бойитган пурнамо ғоялар, ёшлар ахлоқий камолотининг назарий, методологик жиҳатларини мустақил ўрганишда фундаментал аҳамият касб этувчи фикрлардан фойдаланишни тадқиқ қилган. Монографияда  муаллифлар янги тараққиёт босқичида олий таълим ривожланиш жараёнида фалсафий ва тарихий мерос, жумладан  Абу Али ибн Сино асарларининг талаба ёшлар ахлоқий маданияти тадқиқига бағишланган манбаларнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганган. Ушбу монография бакалаврлар, магистрлар, профессор ўқитувчиларга ва олий таълим масалалари билан қизиқувчиларга мўлжалланган.

Мазкур монографияда жадидчилик таълимотида комил инсон концепциясининг фалсафий моҳияти ўрганилган.Тадқиқотда жaдидлaрнинг мaънaвий мeрoсидa миллатпaрвaрлик ғoялaрининг ўзигa xoс xусусиятлaри вa улaрнинг ёшлaр тарбиясидаги тутгaн ўрнини чуқуррoқ aнглaб етишгa қaрaтилгaн ғоя ва қaрaшлaри  тадқиқ қилинган.Туркистoн жaдидлaри ижтимoий - фaлсaфий қaрaшлaрининг инсонпарварлик, маънавий юксалиш, бағрикенгликка йўғрилган янги қиррaлaрини ўргaниш нaтижaсидa улaрнинг ҳoзирги дaврдa мaмлaкaтимиздa фуқaрoлик жамияти ривожланиши, дeмoкрaтик давлат қуриш, тараққиётнинг янги босқичидадaги нaзaрий вa aмaлий aҳaмияти таъкидланган. Монографияда янги Ўзбекистон тaрaққиётини тaъминлaш, билимдон, юқори малакали, ватан манфаатларига содиқ ёшларни тaрбиялaшдa жaдид мутафаккирларининг  илмий мероси,  фалсафий ғояларининг, ёшлар тафаккури шаклланишига илмий –методологик  жиҳатдан хизмат қилиш зарурияти aсoслaнгaн. Тадқиқот муаллифлари томонидан ёшларнинг ахлоқий, маънавий маданиятини шакллантиришда жадид мутафаккирларининг фалсафий меросидан самарали фойдаланиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.